Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истеъмолчилар федерацияси Блогерлар чемпионати учун яна бир номинация жорий қилди

Истеъмолчилар федерацияси Блогерлар чемпионати учун яна бир номинация жорий қилди

Фото: «Xabar.uz»

Блогерлар чемпионати ҳомийлари сони яна биттага кўпайди. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси чемпионат доирасида «Истеъмолчилар ҳуқуқи мавзусидаги энг яхши блогпост» номинациясини жорий қилди.  


Мавзуга доир:
Мукофот жамғармаси 60 млн. сўмлик Блогерлар чемпионатида кимлар қатнашиши мумкин?


Биз ҳаммамиз истеъмолчимиз. Ҳар куни эҳтиёжимиздан келиб чиқиб, товар ва маҳсулотларни харид қиламиз, иш ҳамда хизматлардан фойдаланамиз. Бу эса, аввало, қонун билан муҳофаза этиладиган ҳуқуқларимизни чуқур билиш ва амалда қўллай олишни, иккинчидан эса, тобора ривожланиб бораётган истеъмол бозори шароитида соҳага оид қонунчилик базасини такомиллаштириб боришни тақозо этади.

«Истеъмолчилар ҳуқуқи мавзусидаги энг яхши блогпост» номинация учун чемпионат иштирокчилари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муаммолар, қонунчиликдаги камчиликлар, ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар томонидан фақатгина даромад олишни кўзлаб, зиммасидаги мажбуриятларни унутиб қўйишаётгани, бунинг оқибатида оддий одамлар, яъни истеъмолчилар жабр чекаётгани ҳақидаги, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари халқчил, содда ва тушунарли тилда тарғиб қилинган, ривожланган давлатларнинг бу борадаги илғор тажрибалари таҳлилий ёритилган матн, видео, аудио ва фото шаклидаги ижодий ишлар қабул қилинади. 


Мавзуга доир:

Блогерлар чемпионатининг ҳакамлари билан танишинг!


Номинация ғолиби Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишчи гуруҳи томонидан аниқланади. Мазкур номинация бўйича Блогерлар чемпионати иштирокчилари орасидан бир нафар ғолиб бўлиши мумкин. Номинация ғолиби СМАРТФОН соҳиби бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионати уч босқичда бўлиб ўтади. Биринчи босқич 12 апрелдан старт олса, финал босқичи 10 июнь куни якунланади. Ғолиб ва совриндорлар 14 июнь — Халқаро блогерлар кунида тантанали равишда тақдирланади. Асосий мукофотлардан ташқари ўндан зиёд номинациялар бўйича ҳам ғолиблар тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг