Маҳаллий корхоналарга қурилиш материалларини реклама қилиш харажатлари қоплаб берилади
2025 йил 1 декабрдаги ПҚ-365-сон қарор билан экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган.
Шу мақсадда, жумладан, 2026 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий саноат корхоналарига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, газета ва журналлар, онлайн реклама, билборд, интернет тармоғидаги хорижий ахборот ресурсларида, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, савдо майдончалари ва мобил иловаларда жойлаштириш) орқали тарғибот ва ташвиқот қилиш харажатларини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб беришга рухсат этилган.
Бунда:
- мазкур харажатларнинг 50 фоиздан 100 фоизгача қисми, бироқ бир календарь йилда 250 миллион сўмдан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади;
- Савдо-саноат палатасининг хулосасига асосан саноат корхоналарига компенсациялар тақдим этилади.
Ҳужжат билан Савдо-саноат палатасига уч ҳафта муддатда компенсацияларни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш вазифаси топширилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter