Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Меъморлар айби билан юз берган даҳшатли фожиалар (фото)

Меъморлар айби билан юз берган даҳшатли фожиалар (фото)

Фото: Travel Ask

Меъморлик масъулиятли ва шарафли касб. Бироқ ҳамма ҳам адашади. Баъзида ҳисоб-китоблардаги ноаниқлик даҳшатли фожиаларга олиб келиши мумкин.

Жон Хэнкок минораси, Массачусетс, АҚШ Бу иншоотнинг ўзига хослиги – мовий ойналардан жило берилган эди. Бироқ амалда бу тўғри қарор эмаслигини исботланди. Ойналар кучли шамолга дош бера олмай синиб туша бошлади. Ҳавонинг авзойи бузилганда полиция одамларни иншоот яқинига йўлатмаслик чорасини кўришга мажбур бўларди. Беш йилдан кейин барча 10344 та ойна алмаштирилди.

«Никербокер» кинотеатри, Вашингтон, АҚШ, 1922 йил 28 январь Беш йиллик бино икки кун тинмай ёққан қор оғирлигига дош бера олмади. Қулаш вақтида кинотеатр одамлар билан тўла эди. Натижада 98 киши ҳаётдан кўз юмди.

Конемог кўлидаги «Саут-Форк» дамбаси, Пенсилвания, АҚШ, 1889 йил 31 май Дамба аллақачон таъмирталаб бўлган эди, аммо эътибор беришмаган. Кўза кунда эмас, кунида синади деганларидек, дамба ўпирилгач, 20 миллион тонна сув Жонстаун томон оқиб борди ва 2209 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.

Квебекдаги кўприк, Канада, 1907 йил 29 август ва 1916 йил 11 сентябрь Квебекдаги 987 метрлик кўприк дунёдаги энг узун консолли кўприк саналар эди. У мавжуд бўлган даврда икки марта қулади. Биринчи марта 75, иккинчи марта 13 нафар одам қурбон бўлди.

«Ronan Point» минораси, Лондон, Англия, 1968 йил 16 май Қурилиш якунланганига икки ой бўлганида минорадаги газ портлаши оқибатида тутиб турувчи деворлардан бири қулади. 4 киши ҳалок бўлди.

«Пембертон Милл» фабрикаси, Лоренс, Массачусетс, 1860 йил 10 январь Ишга тушганига 7 йил бўлган фабрика биноси кутилмаганда қулаб тушади. Оқибатда 145 та инсон ҳалок бўлади. Маълум бўлишича, қурилиш вақтида арзон пўлат устунлардан фойдаланилган ва у фожиа куни оғирликка дош бера олмаган.

Титон дарёсидаги тўғон, Айдахо, АҚШ, 1976 йил 5 июнь Титон дарёсидаги фожианинг сабаби ҳам қурилишдаги хато эди. Оқибатда 11 инсон ҳаётдан кўз юмди, минглаб одам жароҳатланди.

«Sampoong» савдо маркази, Сеул, Жанубий Корея, 1995 йил 29 июнь Сеулдаги йирик савдо мажмуасининг қулаши натижасида 502 киши нобуд бўлган.

«Версал» тантаналар зали, Қуддус, Исроил, 2001 йил 24 май Лойиҳачилар бинога тушадиган оғирлик кучини тўғри ҳисоблашмагани натижасида тўйда рақсга тушаётган 23 киши ҳалок бўлди, 380 киши жароҳатланади.

«Lotus Riverside» мажмуаси, Шанхай, Хитой, 2009 йил 27 июнь Мажмуада 11 та 13 қаватли бино бўлиб, уларнинг бири 2009 йилнинг июнида кутилмаганда қулаб тушади.

«Rana Plaza» биноси, Савар, Бангладеш, 2013 йил 24 апрель Саккиз қаватли уйнинг деворида ёриқлар пайдо бўлаётганини кўрган одамлар бинони тарк эта бошлашди. Аммо энг юқори қаватдагилар тушишга улгурмади. Фожиа оқибатида 1127 киши ҳалок бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг