Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: Сурхондарё ҳокими Баҳодир Пўлатов ишдан олинди

ОАВ: Сурхондарё ҳокими Баҳодир Пўлатов ишдан олинди

Фото: «kun.uz»

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилган. Йиғилиш 1 апрелда бўлиб ўтган. Бу ҳақда «Minbar» хабар берди.

Хабар қилинишича, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким вазифасини бажариб турибди.

Шу кунларда Сурҳондарёда 5-10 апрелда бўлиб ўтадиган халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда. Маълумотларга қараганда, Баҳодир Пўлатов шу ташкилий ишлар ва бошқа расмий тадбирлар, йиғилишларда қатнашмаган.

Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган Баҳодир Пўлатов 2018 йилда Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинланганди. Вилоятнинг олдинги ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятига раҳбар бўлиб кетганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг