Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси Блогерлар чемпионати учун 3 та соврин жорий қилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси Блогерлар чемпионати учун 3 та соврин жорий қилди

Фото: «Careerplus.ch»

Эртага, 12 апрель куни старт оладиган Блогерлар чемпионатида асосий мукофотлардан ташқари ўндан зиёд номинациялар бўйича ҳам совринлар топширилиши ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақдаги таклифимиз биринчилардан бўлиб, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури томонидан қўллаб қувватланди. Улар бир эмас, бирданига учта номинацияни жорий этишганини маълум қилишди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг «Давлат бошқарувида ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиши учун аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш» қўшма лойиҳаси томонидан Блогерлар чемпионати доирасида қуйидаги номинацияларни эълон қилади:

1. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мавзусидаги энг яхши видеоблог.
2. Аёлларнинг муаммолари ва уларнинг ечимлари очиб берилган энг яхши блогпост.
3. Блогерлар чемпионатининг энг фаол блогери (аёл блогер)

Ҳар учала номинация ғолиби планшет билан тақдирланади. Ғолиблар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг «Давлат бошқарувида ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиши учун аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш» қўшма лойиҳаси томонидан аниқланади.


Мавзуга доир:
Мукофот жамғармаси 60 млн. сўмлик Блогерлар чемпионатида кимлар қатнашиши мумкин?


Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси БМТТДнинг «Давлат бошқарувида ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиши учун аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси билан ҳамкорликда мамлакатимизда аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш мавзусида тренинглар ўтказиб келмоқда. Ушбу тренингларда аёлларга жамиатда мавқега эришиш, раҳбарлик салоҳиятини, ўз кучига ишончни шакллантириш, орзу-истак ва ғояларларини амалга ошириш, бизнес ва шахсий ҳаётда керакли муваффақиятларга эришиш бўйича билим ва кўникмалар, йўл-йўриқлар берилади.

Блогерлар чемпионати доирасида эълон қилинган номинациялар ғолибларини саралашда ҳам иштирокчиларнинг мустақил фикрига, жамиятдаги хотин-қизлар билан боғлиқ муаммоларни аниқ мисоллар билан очиб бериш ва уларнинг ечимларини таклиф этишига, ҳар куни тўқнашавериб кўз ўрганиб кетган ижтимоий муаммоларга муросасизлигига алоҳида аҳамият берилади.


Мавзуга доир:

Блогерлар чемпионатининг ҳакамлари билан танишинг!


Шу билан бирга, аёлларга бизнес ва шахсий ҳаётда керакли муваффақиятларга эришиш учун энг муваффақиятли стратегияларни ишлаб чиқиш; ҳамкорлар билан самарали мулоқотни ўрнатишга ўргатиш;  одамларда кўтаринкилик (мотивация) ва ҳаётга ишонч уйғотадиган ижодий ишлар олқишланади.

Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионати уч босқичда бўлиб ўтади. Биринчи босқич 12 апрелдан старт олса, финал босқичи 10 июнь куни якунланади. Ғолиб ва совриндорлар 14 июнь — Халқаро блогерлар кунида тантанали равишда тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг