Ўзбекистонда аҳоли зичлиги бўйича янги рақамлар эълон қилинди
Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга қанча аҳоли тўғри келиши ҳақида маълумот берилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январ ҳолатига 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,2 киши тўғри келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 кишига ортган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (1 январь ҳолатига):
2021 йил – 78,6 киши;
2022 йил – 80,2 киши;
2023 йил – 82 киши;
2024 йил – 83,6 киши;
2025 йил – 85,2 киши.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter