Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликлар авж оляптими? Расмий изоҳ

Ўзбекистонда ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан (кўп йиллик касалланиш кўрсаткичидан) 36,5%га пастлиги кузатилмоқда. Бу ҳақда Санитария эпидемиология қўмитаси хабар берди.
Россия ва қўшни мамлакатларда ўткир респиратор инфекцияларнинг (ЎРИ) сезиларли мавсумий кўтарилиши фонида авиақатновлар, меҳнат миграцияси, хизмат сафарлари орқали касалликнинг четдан кириб келиши ва тарқалиш хавфи мавжуд.
Ўзбекистонда ўткир респиратор инфекциялар бўйича эпидемик вазият мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Грипп ва ЎРИ вирусларининг айланишини аниқлаш мақсадида вирусологик тадқиқотлар ўтказилмоқда.
Санепидқўмита тасарруфидаги 15 та вирусология лабораторияларида грипп ва гриппга ўхшаш касалликларни ташхислаш амалга оширилмоқда. ЎРИ касалланиш кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан (кўп йиллик касалланиш кўрсаткичидан) 36,5%га пастлиги кузатилмоқда, дея таъкидланади қўмита хабарида.
Мамлакатимизда касалланишни ёшма-ёш таҳлил қилинганда энг юқори кўрсаткич 0 - 1 ёшдаги болалар ўртасида учрамоқда.
Ҳозирги вақтда республикада грипп ва ЎРИ бўйича эпидемик вазият барқарор ва Санепидқўмита томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter