Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди.

«Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди», — дейилади Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати томонидан берилган хабарда.

Кеча, 20 апрел 05.00да Олмаота — Тошкент йўлининг 181-километрида автобус ҳалокатга учраб, 8 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, 32 нафари турли тан жароҳатлари билан касалхонага етказилган эди. Касалхонада яна уч киши жароҳатлардан вафот этди.

Ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган. Ҳамюртларимиздан уч киши ҳалок бўлган ва яна 12 киши турли даражада тан жароҳатлари олган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра кеча фавқулодда вазиятлар, ташқи ишлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа идоралар вакилларидан иборат ҳукумат комиссияси тузилди.

Ҳукумат комиссиясига Қозоғистон томони билан келишилган ҳолда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Ватанга олиб келиш, уларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатишни ташкил этиш вазифаси топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг