Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳриҳон, Олтинкўл ва Ургут тумани солиқ инспекцияларига раҳбарлар тайинланди

Шаҳриҳон, Олтинкўл ва Ургут тумани солиқ инспекцияларига раҳбарлар тайинланди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Солиқ тизими органларида қатор тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда ДСҚ матбуот хизмати.

Машрапов Жасурбек Рўзимахаммат ўғли Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган.

Ж.Машрапов 1989 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. 2011 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислигига эга.

Ҳамидов Ботиржон Арипджанович Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1978 йилда Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида туғилган. 1999 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини, 2005 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича инглиз филологияси, ҳуқуқшунослик мутахассисликларига эга.

Алмасов Акбар Асрорқулович Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

А.Алмасов 1982 йилда Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида туғилган. 2003 йилда Самарқанд давлат университетининг Иқтисодиёт факультетини тамомлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг