Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ва барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида «Конституция кўчаси» ташкил этилади

Тошкент ва барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида «Конституция кўчаси» ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Тошкент шаҳрининг «Сайилгоҳ» кўчаси ва барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида «Конституция кўчаси» ташкил этилади.

Тадбир доирасида:

  • фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида тегишли давлат ташкилотлари томонидан «Конституция бурчаклари» ташкил этилади;
  • таниқли санъаткорлар иштирокида концерт, кўнгилочар-маданий ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади;
  • совринли викториналар ўтказилади;
  • сайёр қабуллар ташкил этилади.

Тошкент шаҳридаги тадбир «Сайилгоҳ» кўчасида 2025 йилнинг 5 декабр куни соат 11:00 да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг