Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда туғилишни кўпайтириш учун контрацептив воситаларга солиқ солинди

Хитойда туғилишни кўпайтириш учун контрацептив воситаларга солиқ солинди

Хитой ҳукумати туғилиш даражасининг тез суръатда камайиб бораётгани фонида рағбатлантирувчи сиёсатни кучайтириш мақсадида контрацептив воситалар учун 13 фоизли солиқ жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

1993 йилда қатъий «бир болали сиёсат» жорий этилганидан бери контрацептив воситалар ҚҚСдан озод қилинган эди. Энди эса барча контрацептив маҳсулотлар сотиб олганда 13 фоиз ҚҚС тўланади.

Шу билан бирга, Хитой ҳукумати бўлажак ота-оналар учун рағбатлантирувчи имтиёзларни ҳам кучайтирмоқда. Жумладан, болалар боғчалари ва мактабгача таълим муассасалари, қарияларни парвариш қилиш хизматлари ҳамда никоҳга оид хизматлар учун солиқдан озод қилиш тартибини жорий этмоқда.

Хитой аҳолиси уч йилдирки, узлуксиз камаймоқда. 2023 йилда туғилган болалар сони 9,54 миллион бўлиб, бу 10 йил аввалги кўрсаткичнинг ярмини ташкил этади.

Ҳукумат сўнгги йилларда туғилишни қўллаб-қувватлаш учун қатор чораларни, хусусан, пулли тўловлар, она ва ота учун меҳнат таътили, уй-жой, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидаги енгилликларни жорий этди. Бироқ ҳозиргача асосий муаммо ўз ечимини топмай тарибди.

2024 йилда Пекиндаги Yuwa Population Research Institute ҳисоблашларига кўра, Хитойда болани 18 ёшгача тарбиялаш учун 76 минг доллар атрофидаги маблағ сарфланади. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири.

Муттахассис Ҳэ Япунинг таъкидлашича, контрацептив воситаларга солиқ қўйиш туғилиш даражасини дарҳол оширмайди, аммо ҳукуматнинг рамзий равишда туғилишни рағбатлантириш сиёсатини кучайтирувчи ишора сифатида қабул қилиниши мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг