Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Варшавага тўғридан-тўғри авиапарвозлар сони кўпайтирилади

Тошкентдан Варшавага тўғридан-тўғри авиапарвозлар сони кўпайтирилади

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Амирсаид Агзамходжаев ва «LOT Polish Airlines» авиакомпанияси президенти Михал Фийол ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда авиакомпания президенти Ўзбекистоннинг Польша учун тобора муҳим туризм ва транзит йўналишига айланиб бораётганини таъкидлади. 2024 йил март ойида Элчихона кўмагида йўлга қўйилган ва ҳозирги кунда ҳафтасига 4 марта амалга оширилаётган Варшава – Тошкент – Варшава йўналишидаги тўғридан-тўғри авиапарвозлар юқори талабга эга экани эътироф этилди.

2024 йил якуни бўйича мазкур йўналишда 75 мингдан ортиқ йўловчи ташилгани Марказий Европа ва Польша авиабозорида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш тобора ошиб бораётганининг яққол далили сифатида қайд этилди.

Учрашувда томонлар икки мамлакат авиация идоралари ўртасидаги амалдаги битим асосида парвозлар сонини яқин келажакда ҳар кунлик режимгача кўпайтиришга келишиб олинди. Шунингдек, «LOT Polish Airlines» томонидан Самарқанд шаҳрига янги йўналиш очиш имкониятлари таҳлил қилинди.

«Uzbekistan Airways» ва «LOT Polish Airlines» ўртасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан «Codeshare» келишувини имзолаш, карго ташувлари соҳасида ҳам шерикликни кенгайтириш масалаларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида онлайн музокаралар ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг