Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ушбу ҳафтада момақалдироқ ва кучли ёмғирлар бўлиши кутилмоқда

Ушбу ҳафтада момақалдироқ ва кучли ёмғирлар бўлиши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда кутиладиган ҳафталик об-ҳаво ҳақида хабар берди. 

Бугун фақат республиканинг шимолий туманларига навбатдаги нам ҳаво оқими киради ва кечга бориб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Ҳарорат бошқа жойларга қараганда пастроқ — 23-28 даража атрофида бўлади. Бугун кечаси ва эртага эрталаб республиканинг шимолий туманларида ёмғир давом этади, шунингдек Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Эртага кундузи ёғингарчилик зонаси республиканинг марказий ва жанубий ҳудудига кўчади. 28 апрелда кундузи ва 29 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти — вақти билан ёмғир ёғади момақалдироқ бўлиши мумкин. 28 апрелда айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида 29 апрель кечга бориб ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика ҳудуди бўйлаб босим кўтарилади ҳарорат эса пасаяди ва 29 апрелда 20-25 даражани ташкил қилади.

30 апрелда ва 1 май куни бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, 2 майда эса икки кунлик танаффусдан сўнг мамлактимизда яна ёмғир ёғиши мумкин. Бу кунларда ҳарорат 23-28 даража атрофида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг