Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ҳаво 15-20 даражагача илиқ бўлади

Бугун ҳаво 15-20 даражагача илиқ бўлади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° илиқ, шимолда 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг