Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлик ўқитувчиларга ўт юлдирганларни текширмоқда

Вазирлик ўқитувчиларга ўт юлдирганларни текширмоқда

Xabar.uz

Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳридаги 218-мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда.

Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари мазкур маълумотни ўрганиб чиқади ва қонунчилик доирасида ушбу ҳолатга йўл қўйганларга чора кўради.

Тошкентдаги 218-мактабда ўқитувчилар 29 июль куни эрталабдан ўт юлдиришга мажбурлангани ҳақида аввал хабар бергандик.

Президентнинг 2018 йил 14 августдаги қарори 16-бандига кўра, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, шунингдек, бошқа турдаги ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланган.

Мазкур бандга кўра, Бош прокуратура Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини мунтазам назорат қилади ва айбдорларни жавобгарликка тортади.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг