Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фоторепортаж. Хўжаилғорда Амир Темур таваллудига бағишланган мегафестиваль

Фоторепортаж. Хўжаилғорда Амир Темур таваллудига бағишланган мегафестиваль

Фото: «Xabar.uz»

Буюк cоҳибқирон, давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги Амир Темур таваллуд топган қадимий ва навқирон қишлоқ — Хўжаилғорда бу йил бошқача нишонланди.

Халқаро даражада ташкил этилган фестивалди «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири ҳам иштирок этди. У ерда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги ҳамкорлигида Халқаро пресс-клубнинг «Хўжа илғор қайта кашф қилинган тарих — янги сайёҳлик йўналиши» мавзуида сайёр сессияси ташкил этилди.

Тадбир халқ сайли тусини олди. Саҳна атрофида миллий ҳунармандлик намуналари, халқ ўйинлари намойиши, этнографик чиқишлар, Амир Темур даврини эслатувчи уйғун композиция, ўтовлар хорижлик сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг