Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хориждаги бўш иш ўринлари хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлаб борилади

Хориждаги бўш иш ўринлари хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлаб борилади

Адлия вазирлигида жорий йил 9 феврал куни давлат рўйхатидан ўтказилган «Хориждаги бўш иш ўринларини хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги низом Миграция агентлиги томонидан хорижий иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотларидан жалб қилинган бўш иш ўринларини хусусий бандлик агентликлари ўртасида очиқ танлов йўли билан тақсимлаш тартибини белгилайди.

Агентлик хорижий иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотларидан жалб қилинган бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни электрон платформада эълон қилади.

Бу ҳақида хусусий бандлик агентликларининг электрон платформадаги шахсий кабинетларига автоматик равишда хабарнома юборилади.

Квоталар тўғрисидаги эълон муддати 5 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Хусусий бандлик агентликлари квоталар тўғрисидаги эълон жойлаштирилган кундан бошлаб ундаги белгиланган муддат тугагунга қадар ариза юборишлари мумкин.

Квоталар аризаси ижобий қабул қилинган хусусий бандлик агентликлари ўртасида тенг тақсимланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг