Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент: «Йўловчиларни кўпайтириш ҳисобидан йўл кирани арзонлаштириш керак» (фото)

Президент: «Йўловчиларни кўпайтириш ҳисобидан йўл кирани арзонлаштириш керак» (фото)

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 февраль куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

Президент Шавкат Мирзиёев айни дамда Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «President.uz»

Давлат раҳбари Юнусобод туманида бўлиб, бу ердаги Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичининг қурилиш ишлари билан танишди.

— Барча саъй-ҳаракатлардан мақсад одамларга қулайлик яратиш, — деди Шавкат Мирзиёев. — Метрополитен ва автобуслар ҳамоҳанглигини таъминлаш, бекатларда йўловчилар тўпланишини ва ҳаракатини мониторинг қилиш, таҳлиллар асосида йўналишларни оптималлаштириш, бу бўйича ҳар куни иш олиб бориш зарур. Йўловчиларни кўпайтириш ҳисобидан йўл кирани арзонлаштириш чораларини кўриш керак.

Фото: «President.uz»

Шу ерда пойтахтда қурилаётган ер усти метроси бўйича ахборот берилди. Президент ушбу метро қурилишини такомиллаштириш, илм асосида материаллар вазнини енгиллаштириш, метро йўли остидаги ҳудудни ободонлаштириш, қўшимча хизматларни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Маълумот учун, метронинг тоннели асосини яратиш мақсадида 305 метрда бетон ишлари бажарилган ва 330 та йиғма темир-бетон конструкциялари ўрнатилган. Қурилишга 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандис жалб этилган. Германия ва Хитойдан замонавий техника ва механизмлар келтирилган. Узунлиги 2,9 километрни ташкил этадиган ушбу йўналишни 2019 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг