Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёзувчи Шароф Бошбеков вафот этди

Ёзувчи Шароф Бошбеков вафот этди

Ўзбекистон Давлат мукофотининг лауреати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шароф Бошбеков 71 ёшида вафот этди.

1951 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманининг Ғубир қишлоғида туғилган.

1969 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институти (ҳозирги Санъат институти)ни тугатиб, талай йиллар Муқимий номидаги мусиқали драма театрида актёр бўлиб ишлаган.

Ёзувчилик ижодини 1980 йилда «Тақдир эшиги» номли комедия билан бошлаган. Кейин «Тикансиз типратиканлар», «Эски шаҳар гаврошлари», «Тушов узган тулпорлар», «Эшик қоққан ким бўлди?», «Мусиқа сайёраси», «Темир хотин», «Тентак фаришталар» ва бошқа пьесалари дунёга келган.

Кўп қисмли «Чархпалак»телесериали муаллифи. «Маъриф ва Шариф», «Тилла бола», «Масхарабоз», «Юзсиз», «Дока рўмол қуриши», «Ўйин» каби ўнга яқин бадиий фильмларнинг сценарий муаллифи саналади. Шунингдек, драматик асарларидан иборат «Эшик қоққан ким бўлди?» номли китоби чоп этилган.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинлари ва оиласига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг