Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зойир Мирзаев Тошкент шаҳрида даволанади

Зойир Мирзаев Тошкент шаҳрида даволанади

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 1 февралдан бошлаб қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, ўринбосарга тенглаштирилган ҳоким маслаҳатчилари ҳам қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқиб, вилоят шифохоналарида саломатлигини тиклаб олишади.

Aввалроқ вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун Тошкент шаҳрига йўл олишгани, уларни «Қарши темир йўл» вокзалидан кузатиш маросимида Зойир Мирзаев иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг