Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

17 сентябрь. Юртимизда коронавирусдан вафот этганлар орасида ёш бола ҳам бор

17 сентябрь. Юртимизда коронавирусдан вафот этганлар орасида ёш бола ҳам бор

Фото: «News.yandex.ru»

Шу йилнинг 17 сентябрь куни мамлакатимизда 599 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида ҳам 3 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди (улардан бири 11 ёшли бола), деб хабар берди ССВ.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Сирдарё, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ҳамда Сурхондарё вилоятларида 618 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 49 761 нафар бемордан 46 092 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 254 нафар бемордан 478 нафари оғир, 269 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг