Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонда биттаям ковид-бемор қолмади — Тожикистон ССВ

Тожикистонда биттаям ковид-бемор қолмади — Тожикистон ССВ

Фото: «Centralasia.news»

«CentralAsia.news» хабар беришича, 2021 йилнинг 13 январь ҳолатига, Тожикистонда коронавирус билан касалланган биттаям бемор қолмади. Мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги шу куни берган хабарда коронавирусдан тузалган сўнгги 3 нафар беморга уйига жавоб берилгани айтилади.

Коронавирус пандемиясида даврида Тожикистонда вирусни юқтириш бўйича жами 13 308 ҳолат аниқланган, беморларнинг 13 218 нафари соғайган, қурбонлар — 90 нафар.

Тожикистонда коронавирусни юқтириш ҳолати илк марта 2020 йилнинг 30 апрелида тасдиқланганди. Энг кўп касалланишлар ёз ва кузда кузатилди. 2021 йилда жами 12 та ҳолат қайд этилган.

«Worldometer»да ҳам Тожикистондаги ковид-беморлар сони — 0: 

Манба: «Worldometer»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг