«Алишер Навоий» романи Озарбайжон тилида нашр этилди
Таниқли ўзбек ёзувчиси Исажон Султоннинг «Алишер Навоий» романи «Füyuzat» нашриёти томонидан Озарбайжон Миллий Фанлар академиясининг катта илмий ходими, фолклоршунос олим Ғолиб Сайиловнинг таржимаси ва сўзбошиси билан нашр этилди.
«Алишер Навоийнинг шахсияти деярли ҳаммага маълум. Низомий ва Фузулий озарбайжон халқининг миллий ўзига хослиги рамзига айлангани сингари ўзбек турклари орасида Алишер Навоий ана шундай ўзига хосликнинг тошга айланган рамзидир.
Озарбайжонлик ўқувчи ушбу нашрда таржимоннинг «Адабиёт ва одоб сирларидан хабардор даҳо» номли сўзбошиси билан ҳам танишади. Таржимон Ғолиб Сайилов профессионал адабиётшунос сифатида романнинг бадиий ва эстетик афзалликларини очиб беради.
Навоий рамзи нафақат ўзбекларнинг, балки озарбайжон халқининг ҳам бадиий-шахсиятини ифодалайди. У ўз асарлари билан озарбайжон адабиётига жиддий таъсир кўрсатган ва ўзи ҳам Низомий шеъриятидан илҳомланиб, бадиий асарлар яратган. Совет даврида Навоий фақат ўзбекларга, Низомий ва Фузулий эса озарбайжонликларга деган қараш шаклланиб қолган. Аслида, барчамизнинг генларимизни, қонимизни ва руҳимизни ифода этган умумийлик бор – туркийлик», – дейди озарбайжонлик олим Сейфаддин Рзасой.
Маълумот учун, «Füyuzat» нашриёти 2024 йилда мазкур романни турк тилида ҳам нашр этган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter