Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маданият вазири Тўти Юсуповани йўқлади

Маданият вазири Тўти Юсуповани йўқлади

Фото: Маданият вазирлиги

Маданият вазири Озодбек Назарбеков бугун Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек миллий академик драма театри онахон актрисаси Тўтихоним Юсуповани йўқлади.

«Ҳамиша эл ардоғида бўлган Тўти ая билан суҳбатлашдик. Устоз санъаткор ҳақида  ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишлар асоссиз, севимли онахон актрисамиз шогирдлари эъзозида. Устозларини ўз оналаридек парваришлаётган шогирдларининг меҳрибонлиги Тўти аянинг театрдаги бир неча йиллар давомидаги устозлик заҳматларининг самарасидир.

Муборак 85 ёшни қарши олган  онахон актриса билан суҳбатимиз давомида театр саҳнаси, тасвирга олиш жараёнларидаги қизиқ воқеаларни тингладик», деб ёзади вазир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг