Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўлмас Кашшей» вафот этди

«Ўлмас Кашшей» вафот этди

Фото: Телегид АКАДО

Бугун СССР халқ артисти, Чехов номидаги Москва бадиий театри раҳбари Олег Табаков вафот этди. Бу ҳақда театр матбуот хизматига таяниб, «РИА НОВОСТИ» хабар тарқатди.

82 ёшли Табаковнинг Москвадаги биринчи шаҳар шифохонасига ётқизилгани ўтган йилнинг ноябрь ойи охирларида маълум бўлган эди. Кейинроқ эса ОАВда унинг аҳволи янги йил арафасида бироз яхшиланганига қарамай, сунъий нафас олиш ускунасига улаб қўйилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Табаков 1935 йилнинг 17 августида Саратовда, шифокорлар оиласида туғилган. У 1957 йилда МХАТ мактаб-студиясини тамомлади ва кўплаб саҳна асарларида рол ижро этди. У Чехов номидаги Москва бадиий театрини 2000 йилдан буён бошқариб келаётган эди.

Табаков бир қатор фильмларда ўйнаган роллари орқали ўзбек томошабинларига ҳам яхши таниш. Айниқса, унинг «Қизил қор ёққанда» фильмидаги ўлмас Кашшей образи кўпчиликнинг ёдида экани аниқ. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг