Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қирол шер» режиссёри ўзбекча мултфилмни суратга олиши мумкин

«Қирол шер» режиссёри ўзбекча мултфилмни суратга олиши мумкин

Фото: Boomstick Comics

Болалар контентини ривожлантириш маркази раҳбари Жаҳонгир Аҳмедов ўтган йилнинг ноябрида машҳур «Қирол шер» («Lion King») мултфильми режиссёрларидан бири Роб Минкофф билан учрашган эди.

Халқаро стандартлар асосида миллий қаҳрамонларимиз, тарихимиз ва қадриятларимизга асосланган тўлиқ метражли анимацион филмни суратга олиш учрашувда муҳокама қилинган.

БКРМ матбуот хизмати хабар беришича, Роб Минкофф айни дамда мазкур лойиҳа бўйича музокараларнинг якуний босқичига киришишга тайёрлигини билдирган.

Ўзбек анимациясига янги тажриба ва халқаро ёндашувлар сув ва ҳаводек зарур: ажабмаски, Минкофф миллий қаҳрамонларимизни янгича ракурсда тақдим эта олса.

Маълумот учун: 1994 йилда Рожер Аллерс ва Роб Минкофф тақдим этган «Қирол шер» мултфилми жаҳон прокатида 770 млн доллардан кўп даромад келтирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг