Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нашид жўнатгани учун қамалган «Нархоз» талабасининг аппеляцион суди якунланди

Нашид жўнатгани учун қамалган «Нархоз» талабасининг аппеляцион суди якунланди

Жорий йил 8 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон тумани судининг тегишли ҳукми билан Тошкент давлат Иқтисодиёт университети талабаси 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродов 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Жаҳонгир Улуғмуродов мазкур жиноят иши доирасида 10-15 нафар синфдоши бўлган Telegram мессенжеридаги гуруҳга араб тилидаги тақиқланган нашид – «террористик руҳдаги қўшиқ»ни улашишда айбланган.

Бугун, 17 июль куни Тошкент вилоят судида мазкур жиноий ишни аппеляция тартибида кўриб чиқиш якунланди.

Олий суд ахборот хизмати берган маълумотга кўра, мазкур иш Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг