Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазифам маршрутларни чизишгина эмас, ишончли транспорт алоқалари ҳам – Анвар Фаридов, мутахассис

Вазифам маршрутларни чизишгина эмас, ишончли транспорт алоқалари ҳам – Анвар Фаридов, мутахассис

Ўзбекистонда бугун халқаро ташувлар билан бир қаторда темир йўллар соҳаси ҳам янги ривожланиш босқичига қадам қўйган. Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва рақамли трансформация жараёнларида ёш мутахассисларнинг ўрни беқиёс. Улар орасидан ажралиб турадиган фидойи кадрлардан бири – 26 ёшли Анвар Фаридов.

У айни пайтда ўзи фаолият олиб борган соҳани ривожлантириш мақсадида Нью-Йоркда илм оляпти, илмий изланишда.

– Самарқанд шаҳрида туғилганман. Ёшлигимда темир йўл транспорти ва логистика соҳасига қаттиқ қизиқардим. Мактаб ва Самарқанд темир йўл коллежини аъло баҳолар билан тамомлаганимдан сўнг, Тошкент давлат транспорт университетида таҳсилни давом эттирдим.

2021 йилда «Юк ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси» йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиб, кейинчалик «Темир йўлда хавфсизликни таъминлаш» мутахассислиги бўйича магистратурани ҳам аъло баҳолар билан битирдим, – дейди Анвар Фаридов.

– Меҳнат фаолиятингиз-чи? Қаерда иш бошлагансиз?

– Иш фаолиятимни2017 йил Самарканд касб-хунар колледжини битириб Самарканд темир йўлюк бекатининг юк ташуврал хужатлари оператори лавозимига ишга кирганман. Аммо уч ой давомида меҳнат фаолиятимни олиб боргач, Тошкент давлат темир йўл муҳандислар институтида таҳлис олиш шарафига муяссар бо’лдим. 2021 йил апрель–август ойларида институтнинг 4-чи босқич талабаси бўлган давримда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятидаги амалиётдан бошлаганман десам ҳам бўлади. Бу тажриба менга нафақат назарий билимларни амалда қўллаш, балки мамлакатнинг энг йирик транспорт компаниясининг иш жараёнларини яқиндан ўрганиш имконини берди.

Шундан сўнг логистика бўйича мутахассис сифатида компаниянинг Логистикани ривожлантириш ва рақамлаштириш бошқармасида иш бошладим. Арзимас ишларимиз 2022 ва 2023 йилларда компания раҳбарияти томонидан эътироф этилиб, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландик.

– Қисқа вақт ичида лавозимингиз кўтарилди...

– 2023 йил август ойидан «Ўзбекистон темир йўллари»нинг ташқи ташишлар стратегияси бўйича бўлим бошлиғи лавозимига тайинландим. Бу халқаро музокаралар, конференциялар ва транспорт йўлакларини ривожлантиришга қаратилган стратегик йиғилишларда иштирок этиш дегани эди.

Бу орада «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон», «Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» каби халқаро темир йўл лойиҳалари, шунингдек «БМТТ – Хитой – Туркия – Европа» мультимодал транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича тадбирларда иштирок этдим. Фаолиятим нафақат мамлакат, балки бутун минтақа транспорт тизимини мустаҳкамлашига умид қилардим...

Менинг вазифам фақат маршрутларни чизиш эмас, балки давлатлар ўртасидаги ишончли транспорт алоқаларини қуришдан иборат эди.

Анвар Фаридов 2023 йилнинг охирида АҚШда ўқиш учун талабалик визасини қўлга киритди. 2024 йил бошида у Майами ва Нью-Йорк шаҳарларида инглиз тилини чуқур ўрганишни бошлади.

Бу қадам унинг келгуси халқаро фаолияти учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилиши аниқ. Анварнинг фикрича эса хориждаги тажриба ва билимлар Ўзбекистон темир йўлларини замонавий, инновацион йўналишда ривожлантиришда катта аҳамият касб этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг