Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мутахассислар оч қоринга истеъмол қилиш хавфли бўлган маҳсулотларни санаб беришди

Мутахассислар оч қоринга истеъмол қилиш хавфли бўлган маҳсулотларни санаб беришди

Фото: «Prostoest.ru»

Диетологлар оч қоринга истеъмол қилиш хавфли бўлган озиқ-овқатларни санаб ўтишди. Бу ҳақда 74. ru нашри россиялик олимларнинг тадқиқотларига асосланиб хабар бермоқда.

Эрталаб сув ичиш одати фойдали деб ҳисобланади, аммо, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ҳатто саратонга олиб келиши мумкин. Бу сув ҳарорати билан изоҳланди. Ошқозон ёки юрак-қон томир тизими касалликларига чалинганларга оч қоринга совуқ сув ичиш тавсия этилмайди. Ҳарорати 65 даражадан юқори бўлган сув мунтазам равишда ичилса, шиллиқ қаватга зарар етказади. Тез-тез куйиш эса аномал ҳужайралар пайдо бўлишига олиб келади, натижада улар хавфли ўсмага айланиши мумкин.

Олимларнинг фикрига кўра, қаҳва ошқозонда кислота ишлаб чиқаришнинг кўпайишини рағбатлантиради, шунингдек, ошқозон шиллиқ қаватига таъсир кўрсатади. Бу эса кўнгил айниши ва жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради. Қўзғатилган ичак синдроми бўлган одамларда қаҳва унинг аломатларини ёмонлаштириши мумкин — қорин бўшлиғидаги санчиқли оғриқ, шиш, шунингдек, овқат ҳазм қилиш бузилиши ва ел ҳосил бўлиши.

Таъкидланишича, гўшт ҳам бошқа жонивор оқсиллари каби организм энергиясини ҳазм қилишга сарфлайди. Нон ва ун маҳсулотларини ҳам оч қоринга истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Диетологларнинг ҳисоблашича, ушбу озиқ-овқат маҳсулотлар «семиришга олиб борувчи тўғридан-тўғри йўлдир». Шунингдек, улар қонда қанд миқдори кўпайишига ва инсулин ажралишига сабаб бўлади.

Оч қоринга шарбат ичиш ҳам тавсия этилмайди. Чунки улар клетчаткадан тозаланган суви сиқиб олинган маҳсулот ҳисобланади. Бу эса ошқозон ости безига қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бундан ташқари, оч қолган организм ушбу ичимликни озиқ-овқат сифатида қабул қилади ва сезиларли даражада инсулин ишлаб чиқара бошлайди.

Нордон мевалар ва резаворлар таркибида кислоталар кўп бўлиб, улар наҳорга истеъмол қилинганда зарарли бўлиши мумкин. Aгар оч қоринга қабул қилинса, жиғилдон қайнаши, аллергия, ошқозон яраси ёки гастритга олиб келиши мумкин. Диетологлар сабзавотларга алоҳида тўхталиб ўтиришмади. Негаки уларнинг фикрига кўра, оч қоринга истеъмол қилинса, уларнинг ҳар бири зарарли бўлиши мумкин.

Оч қоринга сут-қатиқ маҳсулотлари унчалик зарарли эмас, аммо фойдали деб ҳам бўлмайди. Уйқудан сўнг эрталаб одам ошқозонида хлорид кислота миқдори юқори бўлади. Кислотали муҳит эса сут-қатиқ маҳсулотлари таркибидаги барча фойдали лактобифидобактерияларни ўлдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг