Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

1 сентябрдан контрактлар ошадими?

1 сентябрдан контрактлар ошадими?

Фото: «Xabar.uz»

Кўпчиликни қизиқтираётган саволга жавоб бермоқчиман.

  • Президент Фармони билан 1 августдан иш ҳақлари 10 фоизга оширилди. Қоидага кўра, агар республикада иш ҳақлари ошса, унда талабаларнинг тўлов-контракт нархлари ҳам ошади. Чунки контрактлар энг кам ойлик иш ҳақига боғлаб қўйилган;
  • қонунчиликка биноан, иш ҳақлари ошганда контрактлар миқдори ўша заҳоти ўзгармайди, балки кейинги семестрдан бошлаб ошади. Янги семестр 1 сентябрдан бошланади. Демак, умумий қоидалар бўйича хулоса қиладиган бўлсак, 1 сентябрдан бошлаб талабалар учун контрактлар ҳам ошади;
  • аммо Давлат қабул комиссияси тўлов-контрактлар бўйича янги қарор қабул қилиши кутилмоқда. Сабаби 1 сентябрдан «энг кам иш ҳақи» деган тушунча бекор бўлмоқда. Шунга кўра, контрактлар миқдорини бошқачароқ кўринишда белгилаш зарурияти бор. Катта эҳтимол билан энди контрактлар ЭКИҲга эмас, «базавий ҳисоблаш» миқдорига боғлаб қўйилса керак;
  • Шунингдек, 17.06.2019 йилдаги ПҚ-4359-сонли Президент қарорига асосан, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилди. Аммо янги ўқув йили бошланишига 1 ҳафта муддат қолишига қарамай, бунинг тартиби маълум эмас, яъни стипендиясиз шаклда контракт тўлаётган талаба қайси қийматдаги (3, 4 ёки 5лик) стипендияни чегириб қолиш ҳуқуқига эга, ўзи олаётган қийматда бўладими ёки ҳамма учун умумий бир хил миқдор белгиланадими, буниси ҳозирча расман эълон қилинмади;
  • супер-контракт нархлари ҳам ҳозирча номаълум;
  • 1 сентябрдан «базавий ҳисоблаш» миқдори 223 минг сўм бўлади. Шунга кўра, қуйидаги жадвалда контрактларининг 1 сентябрдан кутилаётган янги миқдорлари билан танишишингиз мумкин.

Мавзуга оид расмий хабарлар бўлиши билан хабар беришга ҳаракат қиламан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг