Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 мартдан электромобил ҳайдовчилари рағбатлантирилади

1 мартдан электромобил ҳайдовчилари рағбатлантирилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда электромобиллар инфратузилмасини тезлатиш ва “яшил транспорт”ни рағбатлантириш бўйича янги чоралар белгиланмоқда. Президент фармони билан тасдиқланган 2026 йилги давлат дастурида қувватлаш станцияларидаги тарифдан тортиб, электромобилда такси қиладиганлар учун енгилликлар, ҳатто экологик ташаббусларгача аниқ вазифалар кўрсатиб ўтилган.

1 мартдан бошлаб электромобилда такси фаолияти билан шуғулланувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қатор қўллаб-қувватлаш чоралари киритилади:

— ижтимоий солиқдан 10 фоизгача чегирма берилади;

— давлат ташкилотларига қарашли автотураргоҳларда, жумладан аэропорт ва вокзаллардаги парковкаларда 30 дақиқагача бепул туришга рухсат этилади;

— қоидабузарлик ва ЙТҲ содир этмасдан 1 миллион километр масофада такси хизмати кўрсатган фуқароларга “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони топширилади.

Мазкур чоралар Ўзбекистон Президенти фармони асосида жорий этилмоқда. Режага кўра, 2026 йил якунига қадар 300 минг нафар электромобил таксичи фаолият юритиши ва атмосфера ифлосланиши 7% га камайиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг