Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 сентябрдан Face-ID орқали электрон меҳнат шартномалари тузилади

1 сентябрдан Face-ID орқали электрон меҳнат шартномалари тузилади

ЯММТ орқали қайд этилган қонун бузилишлари бўйича электрон маъмурий қарор қабул қилиш тизими жорий этилади.

Жорий йил 4 август куни қабул қилинган ПФ–126-сон Президент фармони билан 2025 йил 1 сентябрдан ходимлари 50 нафаргача бўлган хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларга ЯММТда биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали электрон меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишни расмийлаштиришга рухсат берилади.

2025 йил 1 сентябрдан:

  • Давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувлар ҳақида ваколатли органни олдиндан хабардор қилиш тартиби бекор қилинади;
  • «Хавфни таҳлил этиш» тизимининг таҳлил натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорни хабардор қилиш тартиби давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувларга татбиқ этилмайди.

2026 йил 1 январдан ЯММТ орқали қайд этилган меҳнат қонунчилиги бузилишини иш берувчи иштирокисиз кўриб чиқиш ва қонунбузилиши ҳолатлари бўйича электрон маъмурий қарор қабул қилиш тизими жорий этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг