Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов Эрон Президенти билан учрашди

Абдулазиз Комилов Эрон Президенти билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Кеча, 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида вазир Эрон Президентига учрашув ўтказиш ва Ўзбекистон-Эрон мулоқотининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш имконияти учун миннатдорлик билдирди ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига самимий тилакларини етказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон президентларининг 2017 йил 10 сентябрда Остона шаҳридаги учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбатда қатор минтақавий муаммолар, хусусан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Афғонистон инқирозини сиёсий ҳал қилиш жараёнини бошлаш учун биргаликдаги халқаро саъй-ҳаракат муҳимлиги қайд этилди.

Эрон раҳбари «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказишга доир Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа сиёсий ва иқтисодий масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикаси, Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасига амалий ташриф билан жўнаб кетган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг