Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов мажбурий меҳнатга қарши йиғилиш ўтказмоқда

Абдулла Арипов мажбурий меҳнатга қарши йиғилиш ўтказмоқда

Фото: «UzDaily.com»

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида «Ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва ушбу ҳолатларга йўл қўйган барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шахсий масъулият ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилаш» масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йиғилишда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири Жамшид Ниёзов ҳам иштирок этмоқда.

Бош вазирнинг қайд этишича, Ўзбекистонда амалдаги қонун ҳужжатлари билан мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишидан фойдаланиш қатъиян ман этилганига қарамай, айрим вилоят, туман ва шаҳарлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти, халқ таълими ва тиббиёт бирлашмаларининг мутасадди раҳбарлари таълим ва тиббиёт ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилгани қаттиқ қораланмоқда.

Қайси ҳудудларда қайси раҳбарлар томонидан бу борада қандай қонунбузарликлар содир этилгани мисоллар билан айтиб ўтилмоқда. Бош вазир Ўзбекистонда давлат сиёсати буни ёқламаслиги, бу Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, давлат сиёсатига хиёнат эканини айтиб ўтди. Мазкур ишга буйруқ бераётганлар, хусусан, шаҳар ва туман ҳокимлари, туман ХТБ ва ҳоказолар ўзларининг содиқлигини кўрсатиш учун буни қилаётганини қаттиқ қоралади. Бу иш билан давлат ва халққа ҳеч қандай фойда келтирмаслиги, айниқса, катта зарар етказишини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилиш Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилганини алоҳида қайд этиш керак.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг