Африка миллатлар кубоги: Марокаш ва Сенегал финалга чиқди
Африка миллатлар кубоги финали йўлланмаси учун Сенегал Мисрга қарши тўп сурди, иккинчи ўйинда Марокаш ва Нигерия терма жамоалари тўқнашди.
Сенегал – Миср ўйини 1:0 ҳисобида якунланди: Мане 78-дақиқада киритган гол жамоасини финалга олиб чиқди.
Нигерия ва Марокаш ўйинида асосий ва қўшимча вақтда ҳисоб очилмади — 0:0. Пеналтилар сериясини марокашликлар яхшироқ уддалашди — 4:2.
Марокаш ва Сенегал 18 январ куни финалда учрашади. Учинчи ўрин учун Миср ва Нигерия 17 январда куч синашади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter