Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алимент пули қандай белгиланади ва нимага асосланиб ошади?

Алимент пули қандай белгиланади ва нимага асосланиб ошади?

«Асалому алайкум. Бир саволим бор эди. Алимент масаласи бўйича. Алимент пули қандай белгиланади ва нимага асосланиб ошади? Шу ҳақда маълумот бера оласизми?».

Оила кодексига кўра, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярим миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Даромад ошса, алимент миқдори ҳам ошади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг