Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ арвоҳ-самолётларини Эрон яқинига жойлаштирмоқда

АҚШ арвоҳ-самолётларини Эрон яқинига жойлаштирмоқда

B-2 Spirit.

Фото: The Aviationist

АҚШнинг B-2A стелс-бомбардимончи самолётлари гуруҳи Миссуридаги базадан ҳавога кўтарилиб, Диего-Гарсия ороли томон йўл олди, деб хабар берди UK Defence Journal.

Ҳинд океанидаги ушбу оролда АҚШнинг стратегик ҳарбий базаси жойлашган.

B-2A Spiritларга 8 та KC-135 Stratotankers ёқилғи қуювчи самолётлари ҳамроҳлик қилмоқда. Улар Канзасда бомбардимончиларга қўшилган. Нашр Исроил-Эрон низоси фонида Пентагон ҳарбий самолётларини минтақага жўнатаётганига эътибор қаратди.

Диего-Гарсия ва Эрон ўртасидаги масофа — тахминан 4 700 км. Стелслар бир ёқилғи қуйишда 9 000–10 000 километргача парвоз қилади.

Диего-Гарсия ва Эрон ўртасидаги масофа — тахминан 4 700 км.
«Арвоҳ-самолёт» максимал тезлиги — 1010 км/соат.

Ушбу самолётлар Эрон ва Югославияга бомба ёғдиришда қатнашган.

B-2 Spirit — АҚШ арсеналидаги энг қиммат ва юқори технологияли самолётлардан. Локаторларга чап бергани учун кўринмас ёки «арвоҳ-самолёт» номини олган. Оддий ва ядровий бомбаларни, хусусан, бункерларга қарши 13 тоннали Massive Ordnance Penetrator (MOP) бомбаларини олиб уча олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг