Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Artel Brandshop - мижозларга яқинроқ

Artel Brandshop - мижозларга яқинроқ

Маиший техника харид қилишда маҳсулотнинг сифати ва нархидан ташқари, уни қаердан олиш, қандай кафолат берилиши, мижозларга ғамхўрлик ҳамда хариддан кейинги хизмат кўрсатиш даражаси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Artel компанияси айнан шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда ўзининг расмий савдо тармоғини изчил кенгайтириб бормоқда. Бугунги кунда республика бўйлаб 150 га яқин шоурумлар фаолият юритмоқда.

Brandshop’нинг асосий ўзига хослиги шундаки, мижозлар нафақат сифатли техника, балки тўлиқ хизматлар мажмуасини ҳам қўлга киритадилар. Тажрибали мутахассислар ҳар бир моделнинг имкониятлари, техник хусусиятлари ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот бериб, энг мақбул танловни амалга оширишга ёрдам беришади. Барча маҳсулот турларига расмий кафолат тақдим этилади, етказиб бериш, ўрнатиш ва сервис хизматини кўрсатиш эса техникадан фойдаланиш жараёнини максимал даражада қулай қилади.

Дўконларда Artel билан бир қаторда Shivaki, Avalon, Samsung ва Vesta брендларининг маҳсулотлари ҳам мавжуд. Шундай қилиб, харидорлар турли брендлар ва маҳсулотларни бир жойда солиштириб, ўзларига маъқул вариантни танлашлари мумкин. Қолаверса, харидорлар учун янада қулайлик яратиш мақсадида дўконлардаги барча турдаги маҳсулотларни 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиш имконияти ҳам йўлга қўйилган. Бу эса оилавий бюджетга ортиқча юклама туширмасдан, уйни замонавий техника билан жиҳозлаш имконини беради.

Савдо тармоғи ривожи — фақат янги дўконлар очиш эмас

Artel учун савдо хизматларини ривожлантириш янги савдо нуқталарини ташкил этиш билангина чекланмайди. Бу жараёнда харидор билан бевосита ишлайдиган ходимлар ва ҳамкорларнинг билим ҳамда кўникмаларини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, ўтган йилда республиканинг турли ҳудудларидан келган дилерлар ва минтақавий менежерлар учун махсус савдо тренинглари ташкил этилди. Хоразм, Бухоро, Навоий, Нукус, Тошкент шаҳри ва вилояти, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ҳамда Қўқондан жами 200 нафар мутахассис ушбу тренингларда иштирок этди. Машғулотлар давомида савдо самарадорлигини ошириш, мижозлар билан самарали мулоқот қилиш ва янги савдо стратегияларини амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчиларга савдо стратегияси ва янгиланган савдо концепцияси тақдим этилди.

Тошкентда 11 та савдо нуқтаси

Пойтахтимиз бўйлаб 11 та Artel Brandshop дўкони фаолият юритмоқда:

• Artel Юнусобод — Юнусобод тумани, Кулолқўрғон кўчаси, 2-тор кўча, 47-уй.
• Artel Чимган — Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси, 3А-уй.
• Artel Park in Mall — Шайхонтоҳур тумани, Заргар кўчаси, 3-уй.
• Artel Ашхабот — Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1B.
• Artel Қибрай — Қибрай тумани, Алишер Навоий кўчаси, 92-уй.
• Artel Орзу — Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 2А-уй.
• Artel Муқумий — Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 20А-уй.
• Artel Сергели — Янги Сергели кўчаси, 6А-уй.
• Artel Index — Янгиҳаёт тумани, “Индекс” бозори ҳудуди.
• Artel Олмазор — Олмазор тумани, Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчаси, 17-уй.
• Mega showroom — Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1B.

Шунингдек, Artel Brandshop мижозлари учун содиқлик дастурлари, махсус чегирмалар, кешбек ва бонусли таклифлар амал қилади. Барча саволлар юзасидан 24/7 режимида ишлайдиган (+998 78 147 40 40) тун-у кун фаолият юритувчи колл-марказга мурожаат қилиш мумкин.

Artel Brandshop тармоғининг кенгайиши компаниянинг савдо географиясини ривожлантириш билан бирга, мижозлар билан бевосита алоқани мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда. Зеро, яхши маҳсулот билан бир қаторда, уни харид қилиш ва ундан фойдаланиш жараёнидаги қулайлик ҳам мижоз тажрибасининг муҳим қисмидир.

Манзил: Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1

Телефон: +998 78 148-88-88

Веб-сайт: https://artelelectronics.com/

Facebook: https://www.facebook.com/artelmatbuotxizmati/

Instagram: http://instagram.com/artel_matbuot_xizmati

Telegram: https://t.me/Artelmatbuotxizmati

LinkedIn: http://linkedin.com/company/artelelectronics

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг