Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Артистларни оммавий тадбирларга чақирадиган фирмалар учун солиқ кескин камайтирилди

Артистларни оммавий тадбирларга чақирадиган фирмалар учун солиқ кескин камайтирилди

Фото: «Uz24.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 14 май куни «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 2018 йил 1 июндан концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган, юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 30 фоиздан 5 фоизгача пасайтирилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига 91-илованинг рус тилидаги матнида 4-позицияси «Ставки налога в % к налогооблагаемой базе» устунидаги «30» рақами «5» рақами билан алмаштирилади.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С.Сайфуллаев ва «Ўзархив» агентлиги бош директори У.Б.Аъламов зиммасига юкланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг