Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Австралия ҳам Фаластинни расман тан олмоқчи

Австралия ҳам Фаластинни расман тан олмоқчи

Австралия Фаластинни расман тан олмоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Албанезе маълум қилди.

Албанезенинг таъкидлашича, унинг ҳукумати сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида Фаластинни тан олишда Франция, Буюк Британия ва Канадага қўшилади.

«Исроил ва Фаластин давлатчилиги барқарор бўлмагунча, тинчлик фақат вақтинчалик бўлиши мумкин», – деган у.

Албанезенинг қўшимча қилишича, Фаластин миллий маъмурияти вакиллари уни «ҲАМАС террорчилари бўлажак Фаластин давлатида ҳеч қандай ролга эга бўлмайди», деб ишонтиришган.

Австралия бош вазири бу қарорни Фаластиннинг ташқи сиёсатини ўзгартирадиган тарихий қадам деб атади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг