Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байрутда портлаш қурбонлари сони 149 нафарга етди

Байрутда портлаш қурбонлари сони 149 нафарга етди

Фото: «Riafan.ru»

Байрутда портлаш қурбонлари 149 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар берди.

4 август куни Байрут портида кучли портлаш содир бўлганди. 135 киши ҳалок бўлгани, беш мингдан ортиқ инсон жароҳатлангани маълум қилинганди. Портлашга денгиз портидаги омборда узоқ йиллар сақлаб келинган 2750 тонна аммиак селитраси сабаб бўлган. Портловчи модда катта қарзи борлиги учун 2014 йилда Африка мамлакатларидан бирининг байроғи остидаги кема бортида қолдирилган. Портлаш иши бўйича пойтахтдаги портнинг 16 нафар ходими ҳибсга олинган.

Маҳаллий ҳукуматнинг таъкидлашича, тикланишга миллиардлаб доллар маблағ керак бўлади. Бироқ пул йўқ. Ливан муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорлик қилиш деб ҳисоблайди. У мамлакатга портлаш оқибатларини бартараф этишга ёрдам бериши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг