Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Book challenge». Абдулла Арипов шахсий китоблар тўпламини мактабга совға қилди

«Book challenge». Абдулла Арипов шахсий китоблар тўпламини мактабга совға қилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.  Арипов Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ўзи таҳсил олган 9-мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига ўз шахсий кутубхонасидан китоблар тўпламини совға қилди.

Ўтган ҳафтада Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, Бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эдилар.

Бу эзгу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.

Зеро китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб вояга етган бола аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлади.

Барчамиз Президентимизнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уни умумхалқ ҳаракатига айлантиришда фаол иштирок этайлик!

#kitobchallenge #kitobhadya

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг