Бугун Президент Мустақилликнинг 34 йиллиги байрамида қатнашиб, халқимизга мурожаат қилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этади ҳамда «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўяди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.
Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter