Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дамашқда ИШИД раҳбарларидан бири қўлга олинди

Дамашқда ИШИД раҳбарларидан бири қўлга олинди

Сурия Ички Хавфсизлик Кучлари Дамашқ чеккасида ИШИД террорчи гуруҳи етакчисини қўлга олди, деб хабар берди SANA ахборот агентлиги

Агентлик маълумотларига кўра, мазкур шахс Дамашқдаги ИШИД бўлинмасининг етакчиси деб ҳисобланган Таҳи аз-Зубидир. 

Сурия Ички Ишлар Вазирлиги Дамашқ губернаторлиги раҳбари генерал Аҳмад ал-Далатий операция мамлакат Бош Разведка Бошқармаси ва ИШИДга қарши курашаётган халқаро коалиция кучлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилганини таъкидлади.

Ал-Далатийнинг қўшимча қилишича, рейд давомида қурол-яроғ ва худкушлик камзули мусодара қилинган. 

«Биз терроризм билан шуғулланишга ёки ИШИДНИ қўллаб-қувватлашга журъат этган ҳар бир кишига аниқ хабар юборамиз: адолат кучи уларга қаерда бўлишидан қатъий назар етиб боради ва улар бизнинг тупроғимизда бошпана топа олмайдилар», деб таъкидлади суриялик генерал.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг