Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дутерте: «Ҳозир урушга кирсам, қонли қирғин бошланади»

Дутерте: «Ҳозир урушга кирсам, қонли қирғин бошланади»

Фото: «AP Photo / Bullit Marquez»

Филиппин президенти Родриго Дутерте душанба куни мамлакат парламентида сўзлар экан, Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудий можаро юзасидан Хитой билан уруш эҳтимолини баҳолади.

«Хитой билан қандай курашамиз, қуролимиз борми?» — деди президент. Унинг нутқи маҳаллий оммавий ахборот воситаларида жонли ва онлайн трансляция қилинган.

Унинг сўзларига кўра, таҳдид туғилса, AҚШ Филиппинни ҳимоя қилишга ваъда берган, аммо ҳарбий ҳаракатлар учун америкаликларга Конгресс қарори керак бўлади.

«Ҳозир урушга кирсам, қонли қирғин бошланади», — деб таъкидлади Дутерте.

Шу билан бирга, Филиппин етакчиси пандемия бошланганда, у биринчи бўлиб Хитой раҳбарига қўнғироқ қилганини ёдга солди.

2013 йилда Филиппин Бенигно Aквино маъмурияти даврида Гаагадаги ҳакамлик судида Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудий даъволарига қарши чиқишди. 2016 йилда суд Спратли архипелагининг (хитойча номи — Наньша) баҳсли ҳудудлари орол эмас ва мутлақо иқтисодий зонани ташкил этмаслиги тўғрисида қарор чиқарди.

Ўз навбатида, Пекин Гаага арбитраж судининг қарорини тан олмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг