Эндиликда йиғилган солиқлар нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади
2026 йил 1 январдан бошлаб «Очиқ бюджет» ахборот порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи «Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар» модули ишга туширилади.
Бунда:
- жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот;
- тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар (харажатлар йўналишлари кесимида) доимий равишда эълон қилиб борилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда мазкур модулни бир ой муддатда ишга туширади ва унга фойдаланувчиларнинг ягона индентификация тизими (One ID) орқали кириш имкониятини яратади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter