Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Исроилни террор сиёсатида айблади

Эрдўғон Исроилни террор сиёсатида айблади

Фото: «РИА НОВОСТИ»

Кеча, 1 апрел куни Туркия президенти Ражаб Эрдўғон Исроилни террор сиёсатини юритаётган давлат дея айблаб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Маълумки, 30 мартдан бошлаб Ғазо секторида Исроилга қарши «Буюк қайтариш марши» бошланди ва дастлабки куннинг ўзидаёқ 17 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилликлар минглаб намойишчиларга қарши ўқотар қуроллардан фойдаланмоқда.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги Исроилдан тезда тинч намойишчиларга қарши куч ишлатишни бас қилишни талаб қилган. Аммо Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Туркиянинг айбловларини рад этди ва «унга маънавиятдан маъруза ўқиш шарт эмаслигини, Туркия армиясининг ўзи йиллар давомида оддий фуқароларни ўққа тутиб келгани»ни таъкидлади.

«Нетаняху жуда бемаъни баёнот билан чиқди. Туркия терроризмга қарши қатъият билан курашаётган бир пайтда Исроил террор сиёсатини юритмоқда», — деган Эрдўғон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг