Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Формула-3»: Шумахер кетма-кет учинчи ғалабани қўлга киритди

«Формула-3»: Шумахер кетма-кет учинчи ғалабани қўлга киритди

Фото: «Regnum.ru»

«Формула-1» йўналишида етти карра жаҳон чемпиони Михаэл Шумахернинг ўғли — Мик Шумахер Австриянинг Шпилберг шаҳрида ўтказилган «Формула-3» мусобақаси ғолиби бўлди. Бу унинг кетма-кет учинчи ғалабасидир, дея хабар берди «Спорт-Экспресс».

Мик Шумахер ўзидан кейинги рақибидан атиги 0,9 сония аввал марра чизиғини кесиб ўтди.

Австриядаги мусобақагача умумий турнир жадвалини британиялик Дэн Тиктум («Red Bull») бошқараётганди, аммо у бу сафар ўнинчи бўлди ва ҳаммаси ўзгариб кетди: Мик Шумахер 18 очко фарқ билан якка пешқадам бўлиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Микнинг отаси, афсонавий Михаэл Шумахер қатор рекордлар соҳиби саналади: ғалабалар — 91 та, кучли учлик — 155 та, бир мавсумдаги ғалабалар — 13 та, кетма-кет чемпионлик — 5 та.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг