Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ГАИ ходими тез ёрдам машинасини нега ўтказмади? — расмий муносабат

ГАИ ходими тез ёрдам машинасини нега ўтказмади? — расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда «ГАИ ходими тез тиббий ёрдам автомобилини сабабсиз ўтказмаслиги – жиноят» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди.

Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида «Ёшлар фестивали» ўтказилганлиги муносабати билан ЙПХ ходимлари хизматга жалб этилиб, айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ ходими Термиз шаҳар, Навбаҳор кўчасида тез тиббий ёрдам автомобилини ўтказмаганлиги акс этган ҳолат ушбу тадбир вақтида содир бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг