Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Газ ва электр нархи ошадими? Молия вазирлиги муносабат билдирди

Газ ва электр нархи ошадими? Молия вазирлиги муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда газ ва электр энергиясига тўлов нархлари оширилиши тўғрисида тарқалаётган хабарларга Молия вазирлиги  муносабат билдирди.

«Сизга шуни маълум қиламизки, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси иш жараёнида ва ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун regulation.uzга жойлаштирилади ва барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади», — дейилади вазирликнинг ахборот хизмати жойлаштирган хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг